UzAutoMotors va GM Uzbekistan Yangiliklari

GAI xodimlari bilan videoni ularning roziligisiz chop etganlik uchun jazolanadi

"ИИО ходимларини тасвирга олиб, рухсатсиз ижтимоий тармоқларга жойлаган шахслар жавобгарликка тортилади" - Бекмурод Абдуллаев

Реклама

ИИО ходимларини тасвирга олиб, рухсатсиз ижтимоий тармоқларга жойлаш, «Кўча безорилари» ва автомактаблардаги ўқитиш тизими ҳақида ИИВ вазири ўринбосари, жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи полковник Абдуллаев Бекмурод Тожимирзаевич UzNews.uz’га интервью берди.

Буни Президент топшириғи, дея талқин қилмоқда.

Реклама

Лекин бизнингча бу кўпроқ вазирликнинг хоҳиши, балки Абдуллаев жанобларининг ўзи истаяпти.

Уларнинг истаги айни вақтда мантиқсиз, тенглик ва демократия тамойилларига зид ҳисобланади.

Чунки, ички ишлар тизими ходимлари бировнинг тўшагига қадар кириб видеога олиб, интернетга тарқатганда ёки ўзларига ёқмаган блогерни ушлаб бутун интернетда «гей» қилиб кўсатишга интилганда ҳам улар қонун олдида жавоб берганини кўрмадик.

Тизим ўз ходимларининг «бузуқ» ва ноқонуний ҳаракатларига кўз юмиб келаётган бир вақтда биз фуқароларнинг бирор бир ички ишлар вакилининг тўшагигача камера билан киргани ёки ходимни «гей»га чиқарганини ҳам кўрмадик.

Балки тасвирга олиб тарқатиш масаласида чекловни ички ишлар ўз тизимида кучайтиришни ўйлаб кўрар. Чунки уларники чегарадан ўтиб кетмоқда.

Кейин халқдан нимадир талаб қилишдан аввал инсон ўзи халққа намуна бўлиши керак.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.

Back to top button