UzAutoMotors va GM Uzbekistan YangiliklariАвтокредит в Узбекистане

UzAuto Motors (GM Uzbekistan) ўқитувчилар учун махсус акция эълон қилади

UzAuto Motors (GM Uzbekistan) компанияси барча ўқитувчиларни касб байрами билан муборакбод этган ҳолда Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан махсус акция эълон қилади.

Реклама

Акция фақат умумтаълим, ўрта-махсус ва олий таълим муассасаларининг ўқитувчилари учун амал қилади ҳамда Chevrolet Spark ва Lacetti автомобилларини қуйидаги шартларда муддатли тўловга харид қилиш имконини беради:

— Chevrolet Spark — 70% олдиндан тўлов, муддати 6 ой;

Реклама

— Lacetti 3 поз — 60% олдиндан тўлов, муддати 1 йил.

Муддатли тўловга автомобиль харид қилиш учун харидор юқорида кўрсатилган таълим муассасининг ўқитувчиси эканлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этиши лозим.

Шунингдек автомобилни гаровга қўйиш ҳамда ҳатардан суғурталаш ҳам мазкур акциянинг асосий шартларидан бири саналади.

Шартномаларни қуйидаги дилерлик корхоналаридан олиш мумкин:

  • «AS SERVIS» тармоқларининг дилерлик корхоналари
  • «Сергели Автотеххизмат» АЖ
  • «Nurafshon Avtocentr» МЧЖ
  • «Qaraqalpaqavtotexxizmet» МЧЖ

Акция 2019 йилнинг 30 сентябрига қадар амал қилади.

1.3 3 votes
Рейтинг статьи

Метки (тэги)
Подписаться
Уведомление о
guest
7 Комментарий
Inline Feedbacks
View all comments
Rasul
Rasul
9 месяцев назад

Boshlangich tolovsiz avto kreditlarni xamma kutyabdi shu qatori oqituvchilaram

Нуриддин
Нуриддин
9 месяцев назад

Аввало укитувчиларни уйлаб жуда яхши иш килинибди. Килинган акцияни аммо, лекин, бирок деган жойи бор экан. Энди буни жуда ахмокона акция, акция хам деб булмайди. Нега аввалгилари каби 50% ва 2 йил муддат килинса булмасмиди. Уйлашимча аввалги акциядан айрим укитувчиларни умуман хабари хам йук (руйхат хакида айтмокдаман), хабари борлар бошкарма бошлиги, булим бошлиги ва шу каби укитувчиликка алокаси йук ходимлар. Майли савоб иш килмокчи булибсизлар илтимос охиригача килинглар ва хаммага бир хил куз билан каранглар. Хайрли ишларизда оллохни узи мададкор булсин.

Лутфулла
Лутфулла
9 месяцев назад

50%лик дастлабки тулов Билан 2 йилдан фоизсиз Тулаш шарти Билан укитувчиларга автомобил олишда чегара куймасдан яъни лимит куймасдан бериш имкони йукмиди бизага етмай хам колдику, кани бу байрамга деб камгина Мошина такдим килдинглар бу адолатданмас

шамшетова Анжим
шамшетова Анжим
5 месяцев назад

ўқитувчиларга 0% деганди нега 70% уларни ойлиги кам бўлса

шамшетова Анжим
шамшетова Анжим
5 месяцев назад

0% машина укитувчиларга бўлиши керак эди

Еркебулан
Еркебулан
29 дней назад

Уқитувчиларнинг ойлиги етмайди нима мазақ қиласанлами.

Райхон
Райхон
18 дней назад

Бу акция деб аталмайди,бу оддий куз буямачилик.Чунки фоизсиз,биринчи туловсиз булсагина шуни акция деса булади,качонгача шундай ёлгон рекламалар давом этади.

Кнопка «Наверх»
7
0
Оставьте комментарийx
()
x
Закрыть