UzAutoMotors va GM Uzbekistan YangiliklariНовости

Trade-in: алдовсиз алмашинув

Trade-in: вақт тежаш ва хавфсизликми ёки беҳуда пул сарфими.

Реклама

Trade-in: вақт тежаш ва хавфсизликми ёки беҳуда пул сарфими

Бугунги кунда Ўзбекистон автоҳаваскорларида автомобилни янгилашнинг бир неча вариантлари бор: автобозорга бориб, олиб-сотарлар билан ишлаш, махсус ресурларда сотув ҳақида эълон жойлаштириш ёки ўзингиз ишонган танишингиз билан олди-берди қилиш. Фақат шундан кейинги ўриндагина янги автомобиль учун автосалонга бориш туради.

Истагингиз – янги машинани имкон қадар тезроқ олиш экан, миниб юрган автомобилни нима қилса бўлади?

Реклама

2019 йил 1 октябрдан Ўзбекистонда минилган автомобилни янгисига қўшимча ҳақ тўлаш билан алмаштириш борасидаги жаҳон амалиёти татбиқ этилиши кутилмоқда. Бу таомил Президентнинг жорий йил 18 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси автомобиль саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чоралар тўғрисида”ги қарорида кўзда тутилган.

Содда қилиб айтганда, минилган автомобиль эгаси уни автосалонда, қўшимча ҳақ эвазига, мутлақо янги автога алмаштириши мумкин бўлади. Минилган автомобиль сотиб олишни истаганлар эса, уни автосалондан харид қилишда машинанинг юридик “тозалиги”га ва росмана “касаллик тарихи”га ишончлари комил бўлади.

«Европада Tradein тизими орқали 80% автомобиллар сотилади».

Ўз автомобилини янгилаш истагида бўлганлар учун қандай афзалликлар бор? 

  • Барча битимлар бир жойда, маданий тарзда ва, муҳими, хавфсиз.
  • Расмийлаштиришнинг бир пасда бўлиши ва салонлардаги қулай шароитлар (автобозорларга қараганда).
  • Автоҳаваскорнинг “яёв” даври максимал даражада қисқаради.
  • Автобозорларга қатнаш ва даллоллар билан мулоқотга ҳожат қолмайди.
  • Иккита битим биттада бўлади: эски автомобилни сотасиз ва шу заҳоти янгисида кетаверасиз.
  • Расмий дилер мижознинг минилган автомобилининг қийматини, у сотилишини кутиб ўтирмай, янги машина қийматига киритиб юборади.
  • Айрим “шубҳали” харидорлар билан учрашиш, шунингдек автомобилни кўплаб одамларга кўрсатиш ва чалғитувчи қўнғироқлар зарурати йўқолади.

TradeIn тизими бўйича битим хусусиятлари:

Дилер янгисининг эвазига оладиган автомобиль кейинроқ қайта сотилади, шу сабабли у тўлиқ сотуволди тайрёгарлигидан ўтади, унинг ичига кичик косметик таъмирлаш, ювиш, кузовни силлиқлаш, салонни кимёвий тозалаш ва машинага товар кўринишини беришга қаратилган бошқа амалиётлар бажарилади. Техник жиҳатдан ҳам минилган автомобиль кўпинча баъзи харажатларни тақозо қилади. Бинобарин, дилер автомобилни имкон қадар арзонроққа сотиб олишдан манфаатдор бўлади (ҳар бир харидор каби).

Ўз автомобилингизни янгисига алмаштиришдан олдин, бир нечта дилерларга боринг, нархларни солиштиринг, бунда автомобиллар комплектациясини албатта ҳисобга олган. Ёқмадими – мустақил равишда автобозорда ёки танишларга сотинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Back to top button