UzAutoMotors va GM Uzbekistan Yangiliklari

ПОЙТАХТДА “ПРАВА” АЛМАШТИРИШ УЧУН “СЎНГГИ МИЖОЗГАЧА” ИШ РЕЖИМИ ЖОРИЙ ЭТИЛДИ.

Реклама

Аввалроқ маълум қилганимиздек, сўнгги вақтларда Давлат хизматлари марказларида ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш учун ташриф буюрувчилар оқими сезиларли ошган.

Муаммо нимада?

Давлат хизматлари агентлиги ДХМларга ташриф буюрувчи фуқароларимиз, жамоатчилик вакиллари ва ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари фикри ва таклифларини тинглади ва масалани таҳлил қилди.

Реклама

Демак, аҳолига қулай бўлиши учун эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштиришнинг сўнгги муддати ўтган йили декабр ойидан, 2022 йил 31 декабрга қадар узайтирилган ва бу жараён 4 босқичда амалга оширилиши белгиланган. Яъни:

❗️ Эски ҳайдовчилик гувоҳномалари қуйидаги муддатларда янгисига мажбурий алмаштирилади:

● 2010 йилгача берилганлари – 2022 йил 31 мартгача;
● 2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2022 йил 30 июнгача;
● 2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2022 йил 30 сентябргача;
● 2015 йилдан кейин берилганлари – 2022 йил 31 декабргача.

❗️Муаммонинг асосий сабаби 2022 йил 31 март куни эски гувоҳномаларни алмаштиришнинг биринчи босқичи якунланиши, 2010 йилгача берилган эски “права”лар ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши ва белгиланган муддатда ҳужжатини алмаштирмаганлар сонининг кўплигида. Бу эса, табиийки, Марказларга ташриф буюрувчилар оқимининг сезиларли ортишига сабаб бўлган. (Ташриф буюрувчилар оқимининг динамикаси инфографикада акс этган)

Муаммонинг ечими учун нималар қилинмоқда?

ДХА масъуллари томонидан ДХМларга хизматдан фойдаланиш учун ташриф буюрувчилар кўплиги, жумладан, улар орасида ҳудудлардан ҳам ташриф буюраётганлар оз эмаслигини, шунингдек, фуқароларга ушбу давлат хизматини кўрсатишда қўшимча қулайлик яратиш мақсадида:

• Тошкент шаҳрининг Миробод, Мирзо Улуғбек, Яшнобод, Яккасарой, Сергели, Чилонзор, Учтепа, Шайхонтоҳур, Олмазор, Юнусобод тумани Давлат хизматлари марказларида 2022 йилнинг 21 февраль кунидан бошлаб, ⚡️“СЎНГГИ МИЖОЗГАЧА” иш режими ташкил қилинди. Бунинг учун иш графиги меҳнат қонунчилиги доирасида қайта кўриб чиқилди.

Бунда, юқорида қайд этилган ДХМлар орқали ҳайдовчиларимиз душанбадан-жума кунига қадар эрталаб соат 9:00дан кечгача ҳамда шанба куни соат 09:00дан 13:00 га қадар хизматдан фойдаланишлари мумкин.

❗️Эслатиб ўтамиз, эски “права”ни янгисига алмаштириш учун нафақат ДХМларга, балки БЕВОСИТА ваколатли идора ИИББ ЙҲХБ бўлимларига ҳам мурожаат қилиш мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Ҳурматли фуқаролар!

ДХА давлат хизматларини тақдим этиш жараёнида қулайликларни яратишда давом этади.

❗️Хизмат кўрсатиш жараёнида ИИВ ахборот тизимида айрим ҳолатларда узилишлар кузатилиши мумкин.

Сизлардан ҳам хизматлардан фойдаланишда тартибни сақлашингизни, навбатга риоя қилишингизни ҳамда ўзаро ҳурматни сақлаб, сабрли бўлишингизни сўраб қоламиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Back to top button